АҚШда президентлик сайлови: Трамп сайловчилар коллегиясининг 230, Харрис эса 205 овозини тўплади
АҚШ президентлигига сайловларда Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп 50 штатнинг 40 тасида 230 делегатни, унинг рақиби, Демократлар партиясидан президентликка номзод Камала Харрис эса 205 делегат овозини тўплади.
Associated
Press (AP) норасмий маълумотларига кўра, сайлов натижалари Индиана, Кентукки,
Ғарбий Виржиния, Флорида, Теннесси, Жанубий Каролина, Оклахома, Миссисипи,
Алабама, Арканзас, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Ваёминг, Небраска, Луизиана,
Огаё, Техас, Миссури, Вермонт, Коннектикут, Массачусетс, Мериленд, Рҳоде
Исланд, Ню-Жерси, Делавер, Иллинойс, Нью-Йорк штатларида сайлов натижалари
эълон қилинган.
Трамп
Индиана, Кентукки, Ғарбий Виржиния, Флорида, Теннесси, Жанубий Каролина,
Оклахома, Миссисипи, Алабама, Арканзас, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота,
Ваёминг, Небраска, Луизиана, Огаё, Техас ва Миссури штатларида 230 делегат
овозини қўлга киритди.
Демократлардан
президентликка номзод Харрис, аксинча, Калифорния, Вермонт, Коннектикут,
Массачусетс, Мериленд, Род-Айленд, Ню-Жерси, Делавер, Иллинойс ва Нью-Йоркда
205 делегат овозига эга бўлди.
Ғалаба
қозониш учун ҳар бир номзодга 270 делегат овози керак. Сайловчилар
штатларга аҳоли сонига қараб тақсимланади ва кўпчилик штатлар ўзларининг барча
делегатларини халқ овоз беришда қайси штатда ғолиб чиқса, ўша номзодга
берадилар.
Бироқ Небраска ва Мейн штатларида овоз бериш усули бошқачароқ. Ушбу
штатларда овозлар Конгресс округлари натижаларига ҳамда штатдаги халқ овози
ғолибига қараб тақсимланади.
Сайлов участкалари ярим соат ёки бир соатлик интервал билан
ёпилади. Гавайидаги якуний участка Шарқий вақт билан ярим тунда (0500 GMT),
Аляскада эса Шарқий
вақт билан 01:00 да (0600GMT – Тошкент вақти билан 11:00) ёпилади.