10.05.2025 07:10
76
АҚШда муҳожирлар сақланадиган марказни текширмоқчи бўлган шаҳар ҳокими қўлга олинди
АҚШнинг Нью-Жерси штатида янги очилган Миграция ва Божхона назорати бошқармаси (ICE) марказини текширмоқчи бўлган Ньюарк шаҳар ҳокими Рас Ж. Барака қўлга олинди.
Барака Ньюаркда бундай марказ очилишига қарши эканини билдириб, масъул шахслар билан бирга ICE марказида текширув ўтказишга уринган. Бу ҳолат ICE полицияси билан тортишувга олиб келди.
Нью-Жерси округ прокурори ўринбосари Алина Ҳабба X ижтимоий тармоғидаги баёнотида Барака марказга рухсатсиз киргани ва Ички Хавфсизлик полициясининг бир неча марта чиқиш ҳақидаги огоҳлантиришларига қулоқ солмаганини маълум қилди.
Ҳабба: “У қасддан қонунни бузишни танлади. Нью-Жерсида бундай ҳаракатларга йўл қўйилмайди. Шунинг учун у қўлга олинди”, – деб ёзди.
Нью-Жерси штати губернатори Фил Мёрфи ушбу ҳолат бўйича чиқиш қилиб, Бараканинг асоссиз ушланишига норозилик билдирди ва қуйидагиларни айтди:
“Ҳоким Барака – энг ҳимоясиз фуқаролар учун доимий равишда курашиб келаётган намунавий давлат хизматчисидир. Уни федерал идоралар дарҳол озод қилиши лозим”.
Аввалроқ Барака ушбу марказ фаолият юритиш учун тегишли расмий рухсатларга эга эмаслиги ҳақида жамоатчиликка маълум қилган эди.