АҚШда “Ҳелен” тўфони қурбонлари сони 111 нафарга етди
АҚШнинг жануби-шарқий штатлари, жумладан, Жанубий Каролина, Флорида, Жоржия, Шимолий Каролина ва Виржиния “Ҳелен” тўфони содир бўлди. CBS News маълумотларига кўра, Америка 100 йил ичида бундай табиий офатни кўрмаган. Уч штатда 40 миллиондан ортиқ америкаликлар зарар кўрган.
Маҳаллий ҳукуматлар
энг камида 69 кишининг ҳалок бўлганини маълум қилган бўлса, ОАВ қурбонлар сони
аллақачон 111 нафарга етгани ҳақида хабар бермоқда.
Кучли
шамол, ёмғир ва тўфон натижасида миллионлаб инсонлар электр таъминотисиз қолди,
йўллар ва кўприклар вайрон бўлган. Якшанба куни тўфон кучли заифлашиши ортидан кенг
кўламли тозалаш ва зарарни тиклаш ишлари бошланди.
ОАВ маълумотларига
кўра, табиий офат келтирган зарар миқдори 15 дан 100 миллиард долларгачани
ташкил этиши мумкин.
Оқ уй
баёнотига кўра, АҚШ президенти Жо Байден Флорида ва Шимолий Каролинада
"фалокат ҳолати"ни эълон қилди ва довулдан жабр кўрганларга
"федерал ёрдам" кўрсатишни буюрди.
Табиий
офат оқибатларини бартараф этишга 3,2 мингдан ортиқ қутқарувчи жалб қилинган.