14.05.2025 08:07
43
АҚШ ва Саудия Арабистони қандай келишувларни имзолади
АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида қиймати тахминан 142 миллиард доллар бўлган “тарихдаги энг йирик қурол-яроғ сотуви бўйича шартнома” имзолангани хабар қилинди.
Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг делегациясини Рияддаги Ямама саройида расмий маросим билан кутиб олди. Трампга анъанавий саудия қаҳваси таклиф этилди ва у кўплаб расмийлар билан қўл сиқишди.
Икки томонлама ва делегациялар ўртасидаги учрашувлардан сўнг Трамп ва бин Салмон “Стратегик иқтисодий ҳамкорлик ҳужжати”ни имзоладилар. Мазкур ҳужжатда адлия, соғлиқни сақлаш, фазо, божхона ва ҳаво транспорти соҳалари қамраб олинган.
Қурол-яроғ савдосида рекорд
Белгиланишича, шартномалар Америка ва Саудия Арабистони мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик асосида армияни модернизация қилишни, шунингдек, энергия ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни ўз ичига олади. АҚШ президенти Трамп бу келишув орқали мамлакатда 600 миллиард долларлик инвестиция мажбуриятини олганини билдирди.
Оқ уйнинг маълумотига кўра, ушбу келишувлар АҚШ учун энергия хавфсизлиги, мудофаа саноати ва технологик устунликни мустаҳкамлайди. Келишувлар АҚШ–Саудия муносабатларида янги “олтин давр”ни бошлаши қайд этилган.

Шартнома доирасида Саудияга энг сўнгги технологияли ҳарбий ускуналар ва хизматлар етказиб берилади. Бу беш йўналишни қамраб олади: ҳаво кучларини ривожлантириш, фазовий салоҳият, ҳаво ва ракета мудофааси, чегара хавфсизлиги ва ахборот-коммуникация тизимларини янгилаш.
Энергетика ва фазо соҳаларида ҳамкорлик
АҚШ ва Саудия энергия вазирликлари ўртасида ҳам энергия инфратузилмасини ривожлантиришга оид келишув имзоланди. Шунингдек, NASA ва Саудия фазо агентлиги “Artemis II” синов парвози доирасида куб-спутник (CubeSat) лойиҳаси учун ҳамкорликка келишди.
Инфратузилма ва инвестициялар
DataVolt компанияси АҚШда сунъий интеллект дата-марказлари ва энергетика инфратузилмасига 20 миллиард доллар сармоя киритиши айтилди. Google, Oracle, Salesforce ва Uber каби компаниялар икки мамлакатда 80 миллиард долларлик технологик сармояларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

American Hill International, Jacobs, Parsons ва AECOM каби компаниялар Саудиядаги йирик инфратузилма лойиҳалари — масалан, Қирол Салмон халқаро аэропорти ва Қирол Салмон боғи қурилишида иштирок этади. Шунингдек, GE Vernova 14,2 миллиард долларлик газ турбиналари, Boeing эса AviLease учун 4,8 миллиард долларлик самолётларни етказиб беради.
Соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар
Shamekh IV Solutions Мичиганда юқори қувватли шприц ечимлари ишлаб чиқарадиган завод қуришга 5,8 миллиард доллар сармоя киритади. Умумий сармоя ҳажми 600 миллиард доллардан ошиб, бу икки мамлакат ўртасидаги тарихдаги энг йирик тижорий келишув тўплами бўлди.
2023 йилда Саудиянинг АҚШга тўғридан тўғри инвестициялари 9,5 миллиард долларни ташкил қилган. Бу асосан транспорт, кўчмас мулк ва автомобилсозлик соҳаларига тўғри келган. 2024 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 25,9 миллиард долларга етган.
Бин Салмон: АҚШ билан 300 миллиард доллардан ортиқ шартнома имзоладик
Суҳбат давомида бин Салмон, “АҚШ билан муносабатларимизга 92 йил бўлди. Бугунги кунда АҚШ билан 600 миллиард долларлик ҳамкорлик имкониятлари устида ишлаяпмиз. АҚШ – иқтисодий алоқаларимизнинг асосий таянчи”, деди.
Унинг сўзларига кўра, 2013–2024 йиллар давомида АҚШ–Саудия ўртасидаги савдо ҳажми 500 миллиард долларга етган. Саудиядаги чет эл сармояларининг тўртдан бири АҚШ компанияларига тегишли.