АҚШ Сурияга шарт қўйди
АҚШ янги шаклланаётган Сурия ҳукуматига бир қатор талаблар қўйди. Унга кўра, Сурия ўз ҳудудида Америка томонидан олиб бориладиган “терроризмга қарши кураш” амалиётларига рухсат бериши лозим, деб ёзади The Washington Post.
Шунингдек, Оқ уй янги ҳукуматдан ИШИДга қарши халқаро коалицияни қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий баёнот эълон қилишини сўрамоқда.
Бундан ташқари, Фаластинлик барча сиёсий гуруҳлар ва уларнинг фаолиятларини тақиқловчи декларация қабул қилинишини зарур.
Нашрга кўра, исроил*нинг хавотирларини бартараф этиш мақсадида Фаластинлик гуруҳлар аъзоларини мамлакатдан чиқариб юбориш талаби ҳам қўйилган.
Яна бир шарт сифатида, хорижлик жангариларни сиёсий ва ҳарбий бошқарув тизимларидан бутунлай четлаштириш зарурлиги таъкидланган.
Ҳозирча Сурия томони мазкур шартларга нисбатан бирор расмий изоҳ бермаган.