АҚШ Ғазога ҳужумлар бошланганидан бери Исроилга 90 минг тоннадан ортиқ қурол-яроғ ва ускуна жўнатди
Исроил Мудофаа вазирлиги томонидан берилган ёзма баёнотда, Ғазода геноцидни давом эттираётган Тел-Авив маъмурияти учун АҚШдан ҳарбий ускуналар олиб келган 800-учоқ бугун Исроилга етиб келгани айтилди.
Маълумотларга кўра, АҚШ 7 октябрдан буён Исроилга зирҳли техникалар, ўқ-дорилар, қурол-яроғ ва бошқа ҳарбий жиҳозлардан иборат жами 90 минг тоннадан зиёд ёрдам жўнатган.
Ғазода амалга оширилаётган қатлиомда шерикликда айбланаётган АҚШнинг мазкур ҳарбий юклари Исроилга 800 та самолёт ва 140 та денгиз кемаси орқали етказилгани таъкидланди.
Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумлари натижасида 54 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлганига қарамай, АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Тел-Авивга қурол-яроғ етказиб бериш ва сотишни давом эттирмоқда.
АҚШ Исроилга берган қурол кўмаги туфайли Ғазодаги қатлиомларда шерикликда айбланмоқда.