10.04.2025 16:54
139

АҚШ флоти Жидда шимолига чекинди

Сўнгги кунларда Яманнинг хусийлар бошқарувидаги ҳарбий-денгиз кучлари АҚШнинг CVN-75 Harry S. Truman авиация зарба гуруҳига ҳужум қилгани йўқ, деб хабар бермоқда “Милитарист” Телеграм канали. 


Манбанинг айтишича, бунинг асосий сабаби – АҚШ флоти Жидда шимолига чекиниб, Макка ва Мадинани ўзига “қалқон” сифатида ишлатмоқда. Шу билан бирга, улар CVN-70 Carl Vinson авиация кемасининг Яман қирғоқларидан 850 км узоқликдаги ҳудудга етиб келишини кутмоқда.


Агар ҳусийлар ҳужум уюштирса, америкаликлар ракета ва дронларни муқаддас шаҳарлар устида уриб туширишга мажбур бўлиши мумкин, бу эса ислом оламида кучли норозилик уйғоти тайин. Вазиятдаги хавф даражаси юқори бўлса-да, ҳозирча нисбий осойишталик ҳукм сурмоқда. 


АҚШ ўз стратегик жойлашувини усталик билан фойдаланган ҳолда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда. Саудия Арабистони эса муқаддас заминларни ўзининг дипломатик устунлиги сифатида ишга солишга ҳаракат қилмоқда, дейилади хабар матнида. 


Шу билан бирга, ҳусийлар ҳозирда Ғарбий йўналишда айрим ҳужумларни давом эттираётган бўлса-да, бу сафар улар шошмаяпти. Чунки очиқ қирғоқ ҳудудида Америка разведка самолётлари ва сунъий йўлдошлар орқали аниқланиш хавфи мавжуд.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.