25.06.2025 06:33
56
Американинг Эрон ядровий иншоотларига зарбаси қанчалик таъсирли бўлди?
Америка разведкасининг баҳолашича, АҚШ қуролли кучлари томонидан Эроннинг ядровий иншоотларига уюштирилган авиаҳужумлар форс давлати ядровий дастуридаги асосий компонентларни йўқ қилолмади.
Мазкур маълумот АҚШ мудофаа вазирлиги қошидаги разведка бошқармаси (DIA) томонидан тайёрланган ҳисоботда келтирилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, хулосалар АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) томонидан амалга оширилган зарарни баҳолашга асосланган.
Эътиборлиси, ушбу разведка маълумотлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ядровий дастури "тўлиқ йўқ қилингани" ҳақидаги баёнотларига тўғри келмайди.