АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари томонидан икки ой муқаддам Ғазога гуманитар ёрдамни денгиз орқали ташиш баҳонасида қурилган вақтинчалик сузувчи бандаргоҳ бир неча кун ичида бутунлай демонтаж қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Associated Press исми ошкор этилмаган расмийларга таяниб хабар берди.
Пирс ёмон об-ҳаво туфайли 28 июндан буён ишламаётган эди. Хабар қилинишича, док чоршанба куни Ғазо қирғоқ чизиғига қайта уланди ва Кипрда аллақачон йиғилиб қолган гуманитар юкларни эксклавга етказиш учун фақат кейинги бир неча кун ишлайди.
7 март куни АҚШ президенти Жо Байден томонидан қамал остидаги Ғазо секторида “фавқулодда” порт қуриш режаси амалга оширилган, бироқ икки ой давомида жами 20 кун давом этди. Бу вақт ичида бандаргоҳ орқали 8800 тоннага яқин ёрдам етказилди, бу Исроил агрессиясидан олдин эксклавга кирган бир кунлик қуруқлик ёрдамига тенг. 
Байденнинг режаси танқидчилари 230 миллион долларлик лойиҳа халқаро ҳамжамиятни Исроилни қуруқликдан ўтиш йўлларини очишга босим ўтказишдан чалғитиш ва урушдан вайрон бўлган Ғазода очарчиликни яхшилаш учун ҳеч нарса қилмаслигидан огоҳлантирганди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур бандаргоҳ июнь ойида Ғазодаги Нусейрат лагерида 274 фаластинлик қони эвазига 4 нафар исроиллик асир қутқарилган операцияда таянч пункт вазифасини бажарган эди.

Мавзуга алоқадор