Исмоил Ҳаниянинг ўрнини ким эгаллаши мумкин?
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Эрон пойтахти Теҳронда ўлдирилганидан сўнг унинг ўрнига ким ҳаракат раҳбарлигини эгаллайди, деган саволлар пайдо бўлди. Ажабланарлиси шундаки, Исмоил Ҳания ҲАМАСнинг энг мўтадил етакчиларидан бири эди, бошқа номзодлар эса Исроилга нисбатан қаттиқроқ муносабатда бўлишлари мумкин, айниқса улар қилган ишларидан кейин.
Ҳания чин
дилдан оташкесим ва асирлар алмашинувини хоҳларди. Бу унинг нутқларида ҳам
сезиларди. Бироқ у бошқача йўл тутишга қарор қилган қаттиқроқ одам билан алмаштирилиши
мумкин.
Айни
пайтда ҲАМАС раҳбари лавозимига номзодлар орасида қуйидаги шахслар бор:
Яҳё Синвар — ҳозирда ҲАМАСнинг Ғазодаги раҳбари. Мўтадилликдан узоқ, кескин, қаттиқ ва муросасиз.
Яҳё Синвар
Холид Машъал
— Исмоил Ҳаниядан олдин ҳукмронлик қилган ҲАМАС сиёсий бюросининг собиқ
раҳбари. Шунингдек, у сионистлар билан музокаралар ва келишувларга нисбатан
кескин қарашларга эга, аммо Синвардан кўра мўътадилроқ.
Холид Машъал
Маҳмуд
ал-Заҳар — муросасиз, аммо доно сиёсатчи, ҲАМАС асосчиларидан бири сифатида машҳур
бўлган ва ҲАМАС ҳукуматида ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган.
Маҳмуд ал-Заҳар
Бу
муносиб одамлардан бири ҲАМАС сиёсий бюросининг кейинги раҳбари бўлиши мумкин.
Умуман олганда, ким эканлиги унчалик муҳим эмас, чунки уларнинг барчаси ўтмишда
шаҳид бўлган раҳбарларнинг ишини давом эттириб, муқаддас замин озодлиги учун
бенуқсон курашни давом эттиради.