20.01.2025 09:30

Ҳафтар Россияга ҳаво базасини топширди

Ливиянинг таниқли ҳарбий раҳбари Халифа Ҳафтар Африкадаги Россия таъсирини янада кучайтиришга йўл очиб берувчи стратегик қадам ташлади. Маълум бўлишича, Ҳафтар Чад ва Судан чегараси яқинида жойлашган Маатен ал-Сарра ҳаво базасини Россия кучлари назоратига топширган.

Бу қарор Россиянинг Саҳел минтақасидаги ҳарбий операциялари учун муҳим логистика марказини ташкил этиш мақсадида қабул қилинди. Маатен ал-Сарра базаси ўтган асрнинг 80-йилларида Ливия-Чад урушида фаол қўлланилган, аммо бугун у Россия кучлари ва Асад режими тарафдорлари томонидан қайта тикланмоқда.

Ҳозирда базадаги модернизация ишлари олиб борилмоқда. Учиш-қўниш йўлаклари ва омборхоналар қайта қурилмоқда, бу эса Мали, Буркина-Фасо ва Судан каби мамлакатларга ҳарбий етказиб бериш имкониятларини яхшилайди.

Африкадаги таъсир доирасини кенгайтириш Россиянинг Суриядаги ҳарбий муваффақиятсизликларидан сўнгги янги стратегиясининг бир қисми бўлиб қолмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда Россия Ливиядаги қуйидаги тўртта муҳим ҳаво базасини бошқаради:

Ал-Хадим (шарқда);

Ал-Жуфра (марказда);

Брак аш-Шати (жанубий-ғарбда);

Ал-Қардабия (Сирте ҳудудида).

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.