27.01.2025 11:29
483
Афғонистон ҳукумати канадалик фахрийни қамоқдан озод қилди
Афғонистон ҳукумати Канада қуролли кучлари фахрийси Девид Лаверини 2,5 ойлик ҳибсдан сўнг озод қилди. Бу ҳақда Khaama Press ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Лавери Қатарнинг воситачилигида озод қилинган. Бироқ унинг қандай шароитларда ҳибсга олингани ҳануз аниқ эмас. Тахминларга кўра, ҳодиса Кобул аэропортида содир бўлган.
Девид Лавери Афғонистонга тез-тез "инсонпарварлик миссияси" билан ташриф буюргани айтилмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, у Толибон ҳокимиятга келганидан кейин юзга яқин афғон фуқаросининг мамлакатдан чиқиб кетишига ёрдам берган. Уларнинг аксарияти аввалги ҳукумат тузумига алоқадор шахслар бўлган.
Шунингдек, Афғонистон ва Эрон ҳукуматлари ўзаро муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилгани ҳақида ҳам хабар берилди.