04.02.2025 10:06
Афғонистон Трампнинг қуролларни қайтариш талабига жавоб берди
Афғонистондаги Ислом Амирлиги (Толибон) матбуот котиби Мулла Муҳаммад Идрис Анурий АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг Америка қўшинлари ташлаб кетган қуролларни қайтариш ҳақидаги талабига жавоб қайтарди.
Анурийнинг таъкидлашича, АҚШ агар бу қуролларни қайтара олиш имкониятига эга бўлганида, уларни ортда қолдирмаган бўлар эди.
"Агар шундай қила олсангиз, бу қуролларни бизга қолдирмаган бўлар эдингиз", – деди Толибон вакили.
Трамп аввалроқ Байден маъмуриятини Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш жараёнида "стратегик хатога" йўл қўйганликда айблаб, Толибонга катта миқдордаги ҳарбий техника ва қурол-яроғ қолдирганини танқид қилган эди. У Афғонистонда қолдирилган қуролларни йўқ қилиш ёки қайтариб олиш кераклигини айтган.
Толибон расмийси АҚШ Афғонистондан шарманда бўлиб чиқиб кетганини, қолдирилган қуроллар эса “уруш ўлжаси” сифатида тортиб олинганини таъкидлади.
АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин минглаб бирлик замонавий қурол-яроғ, зирҳли техникалар ва ҳаво ҳужумларини йўқ қилиш тизимлари Толибон қўлига тушгани ҳақида хабарлар тарқалган. Вашингтон бу ҳақда расмий изоҳ бермаган.