08.12.2024 06:51
996
54 йиллик Асад тузуми қулади - тармоқлар
Сурияда "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" бошчилигидаги мухолиф гуруҳлар Ҳомсдан кейин Дамашққа ҳам кирди. Президент Башар Асад Дамашқни тарк этди. Асаднинг йўли қандай эканлиги ҳозирча номаълум. Сурия армияси қўмондонлиги ўз зобитларига Асад режимининг қулаганини маълум қилди.
Шундай қилиб, Сурияда юз минлаб инсонларнинг ўлимига, миллионлаб фуқароларнинг маҳбус ва қочқинларга айланишига сабаб бўлган 54 йиллик Асад режими барҳам топди.
Айни пайтда пойтахт ва мамлакатнинг катта қисми, жумладан Ҳумус шаҳри мухолифат қўлида. Мамлакатдаги Асад оиласига тегишли ҳайкаллар қулатилмоқда.
Дамашқдаги Сурия Мудофаа вазирлиги ва миллий армиянинг муштарак қароргоҳида ҳеч ким йўқ.
Мухолифат теле ва радиоканалларни қўлга киритди.
Дамашқ халқаро аэропорти ёпилишидан қисқа муддат илгари ҳавога кўтарилган Ил-76Т (SYR9218) самолёти 3,6 км баландликдан 1 км га тушганидан сўнг радарлардан йўқолган.
Дамашқда жойлашган Сайдана қамоқхонасидаги маҳбуслар озод қилинди.
Мухолифат қўмондонлиги:
"Дунёнинг тўрт томонидаги сурияликларга юзланмоқдамиз: Озод Сурия сизни кутмоқда".
Сурия бош вазири Муҳаммад Ғози ал-Жалолий халқ танлаган ҳар қандай маъмурият билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини айтди. (Reuters)
Айни пайтда мухолифат кучлари Курдистон ишчи партияси (ПКК) назорати остида бўлган Дайр-аз-Зор шаҳрига киришни бошлади.