Муслима аёлнинг мусулмон бўлмаган кимса билан турмуш қуришининг ҳукми
Ҳар қандай ҳолатда муслима аёлнинг мусулмон бўлмаган кимса билан никоҳланиши жоиз эмас. Аллоҳ таоло айтади:
– “Ва мушриклар иймонга келмагунларича, уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гарчи у сизни қизиқтирса ҳам, яхшидир”, (Бақара сураси, 221 оят).
– “Бу(аёл)лар уларга ҳалол эмас ва улар ҳам буларга ҳалол бўлмаслар”, (Бақара сураси, 10 оят).
Шу билан бирга муслима аёлнинг ғайридин кимсанинг мусулмон бўлишини умид қилиши бу ишни оқлаб бермайди. Бу нарса бир тахмин бўлиб, ҳаромни ҳалол қилиб бермайди.
Шунингдек, аёл киши Исломни қабул қилса-ю эри кофир бўлса, у аёл Исломга кириши билан уларнинг ўрталаридаги никоҳ бузилади. Аёлнинг идда даврида эканлигида эри ҳам мусулмон бўлса, унда аввалги никоҳ бузилиб улгурмаган бўлади ва қайтариб олиши мумкин.
Агар эри аёлнинг иддасидан кейин мусулмон бўладиган бўлса, унда янгидан никоҳ ўқитиш орқалигина аёлини қайтариб ололади. Бу борада қадим ва ҳозирги уламолар иттифоқ қилишган. Лекин мусулмон бўлмаган эркакнинг мусулмон бўлишини умид қилиш шариатнинг бу борадаги ҳукмини ўзгартирмайди.
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний, "Замонавий фиқҳий масалалар бўйича изланишлар" китоби