04.06.2025 17:05
269
Арафа кунининг рўзаси
عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ كَصِيَامِ أَلْفِ يَوْمٍ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир", дедилар" (Шуабул иймон).
عَنْ أَبِى قَتَادَةَ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ : صَوْمُ عَرَفَةَ كَفَّارَةُ سَنَتَيْنِ سَنَةٍ قَبْلَهُ وَسَنَةٍ بَعْدَهُ
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга" (Байҳақий ривояти).
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ.
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан дедилар" (Термизий ривояти).
Зулҳижжанинг тўққизинчи куни, яъни арафа куни рўза тутиш улкан савобларга сабаб бўлади. У сабабли бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳлар кечирилади. Агар зулҳижжа ойини дастлабки кунларидан то тўққизинчи кунига қадар рўза тутилса, нур устига нур бўлади. Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир.
Манба: Islom.uz