Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 5 апрель куни Тожикистон фуқаролари учун визасиз тартибни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қарор матни расмий газетада эълон қилинди.

Қарорда визасиз тартибни бекор қилиш сабаблари келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Россия пойтахти Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл” концерт залида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатидан сўнг Россия ва дунёнинг бир қатор давлатларида Тожикистон фуқароларига нисбатан салбий қараш кучайди. Жумладан, Россияда бутун Марказий Осиё давлатлари учун визасиз тартибни бекор қилиш ҳақидаги гап-сўзлар юқори доираларда ҳам тез-тез тилга олинаётган бўлса, Францияда қўпорувчилик хавфи туфайли Марказий Осиё давлатларидан бўлган фуқаролар устидан кузатувлар кучайтирилди. Бунда асосий урғу Тожикистон фуқароларига қаратилмоқда.

Мавзуга алоқадор