Россиядаги «Ватандош» ўзбек жамияти раҳбари Усмон Баратов Москва вилояти Ступинский шаҳар суди томонидан тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. У аҳоли ўртасида адоват ва нафрат уйғотганлик (РФ Жиноят кодексининг 282-моддаси 2-қисми) моддаси бўйича айбдор деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Баратовга қарши иш январ ойида РФ Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг шахсий кўрсатмаси билан очилган. У январь ойида Россияда тухум нархи ошгани ҳақидаги хабарлардан сўнг “Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига товуқлар суратини жойлаштириб, «Тухум бўлиши учун хўрозларни урушдан қайтаринг» деган мазмунда изоҳ қолдирган.

Жорий йилнинг 27 февралида Усмон Баратов Росфинмониторинг экстремистлар ва террорчилар рўйхатига киритилган.

Мавзуга алоқадор