Охирги саккиз йил ичида Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони камида тўрт баравар камай
Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов Sevimli телеканалига маълум қилди.

“2016 йилгача Россиядаги меҳнат муҳожирлари сони ўртача 4 миллиондан 6 миллионгача бўлган бўлса, бугунги кунда улар 1 миллионни ташкил этади, бу маълумотни Ўзбекистон ва Россия президентлари ҳам айтиб ўтишди, бироқ кўпчилик таҳлилчиларимиз бунга эътибор беришгани йўқ”, — деди Асадов.

Асадовнинг таъкидлашича, икки давлат миграция идоралари мигрант сони бўйича 1 миллионлик чекловга келишиб олган. У бир неча миллион ўзбек фуқаросининг ватанга қайтишини Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар муваффақияти билан боғлади.

Россия расмийларига кўра, 2016 йилда РФда 2 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари бўлган.  2022 йилнинг кузида январдан сентябргача Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун 4,46 миллиондан ортиқ киши келгани хабар қилинган эди. ФСБ ҳисоботига кўра, биргина 2023 йилнинг биринчи чорагида 630 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияга ишга жойлашиш мақсадида кириб келган.

2024 йилда миграция сиёсатининг кескинлашуви ва ЕОИИ давлатларидан ташқаридаги мигрантларнинг айрим ҳудудларда ишлаши тақиқлангани фонида Ўзбекистон фуқароларининг ўз ватанларига кетиши бошланди.

Мавзуга алоқадор