25 июнь куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Қирғизистонда 112 минг кв.метр давлат ипотека уй-жойларини қуриш учун 79 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда "Tazabek" нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси 2024 йил 26 апрелда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида имзоланган "Шариат стандартлари бўйича арзон уй-жойларни молиялаштириш" лойиҳаси бўйича Қирғизистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги кредит шартномаларини ратификация қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллаган. 

Қонун лойиҳаси бўйича маълумотларни иқтисодиёт ва тижорат вазирининг ўринбосари Санжарбек Болотов тақдим этган. ИТБ маблағлари мамлакатнинг барча ҳудудларидаги 112 минг кв.метр қурилиш учун мўлжалланган. "ГИК" МЧЖ жалб қилинган молиявий маблағларнинг оператори бўлиб, ер участкалари  ажратилиши ҳамда мамлакатнинг барча ҳудудларида кейинчалик ижарага бериш ва сотиб олиш учун арзон уй – жой қурилишини молиялаштиради. Шунингдек, дастур доирасида Қирғизистон Республикаси фуқаролари учун Исломий молиялаштириш тамойиллари бўйича ипотека кредитини беради", – дейди МЧЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Нуродил Баясов. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябрь ойида Россия қисман сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг, Бишкекдаги квартираларни ижарага олиш ҳақи 30 фоизга ошганди.

Мавзуга алоқадор