Фото: Gazeta.uz

2024 йилнинг январь-февраль ойларида 9,92 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1 млрд долларга ёки 10,5 фоизга ўсди, дея хабарқилди Gazeta.uz Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига таяниб.

Экспорт

Экспорт 13,6 фоизга — 3,63 млрд долларга, импорт — 6,29 млрд долларга (+8,7 фоиз) ошди. Ташқи савдо тақчиллиги -2,65 млрд долларгача тушди, бу ўтган йилга нисбатан 68,2 млн долларга кўп. Фақат олтин экспорти ҳисобига фарқ бироз қисқарди.

Февраль ойида Ўзбекистон 1,32 млрд долларлик олтин сотди, бу 2023 йилнинг январь-февраль ойларидаги кўрсаткичдан (1,18 млрд доллар) 11,5 фоизга кўп. Мамлакатнинг олтин-валюта захиралари камайди. Қимматбаҳо металлар мамлакат экспортининг 36,3 фоизини ташкил қилади.

Саноат товарларининг экспортдаги улуши уларни хорижга сотиш ҳажмининг 613,4 млн доллардан 610,7 млн долларгача камайиши ва бошқа тоифадаги товарлар экспортининг ошиши фонида 19,2 фоиздан 16,8 фоизга кескин пасайди. Машина ва транспорт ускуналари улуши ҳам 4,4 фоиздан 3,5 фоизга (142,1 млн доллардан 128,2 млн долларга) камайди.

Кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш 2,9 бараварга — 155,8 дан 240,9 млн долларга (улуши 4,9 фоиздан 6,6 фоизгача) ошди.

Олтинсиз экспорт ҳажми ўтган йилнинг январь-февралига нисбатан 14,9 фоизга ошиб, 2,3 млрд долларни ташкил этди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сабзавот ва мева сотуви 1,9 баробарга — 251,2 минг тоннагача, қиймат ифодасида эса 154 млн долларга (+ 25,9 фоиз) ошди. 26,6 фоиз улушга эга Покистон биринчи марта Ўзбекистон мева-сабзавотларининг асосий бозорига айланди, кейинги ўринлардан Россия (26,1 фоиз), Қозоғистон (9,1 фоиз) ва Хитой (9 фоиз) жой олди.

Ўсиш асосан карам — 58,4 минг тонна (3,9 баробар), пиёз — 73,1 минг тонна (2925,5 баробар), сабзи — 23,6 минг тонна (1,9 баробар) етказиб бериш ҳисобига таъминланди.

Ўзбекистон дон экспортини 65,1 млн долларга (-20 фоизга), автомобиль эҳтиёт қисмлари ва аксессуарлари экспортини 32,3 млн долларга (-8,4 фоиз) камайтирди, бироқ нефть ва нефть маҳсулотлари сотуви 67,1 млн долларга (ўсиш 2,9 баробар), табиий газ сотуви 26,7 млн долларга (3,6 баробар) ошди. Электр токи — 16 млн (2,4 баробар), ноорганик кимёвий моддалар — 147,2 млн долларга (2,1 баробар) ошди.

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 3,5 фоизга ошиб, 519,4 млн долларни ташкил этди. Таркибдаги асосий улушни ип-калава (47,7 фоиз) ва тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,4 фоиз) эгаллади.

Импорт

Импортда озиқ-овқат етказиб бериш ҳажми ўзгарди: дон ва ундан тайёрланган маҳсулотлар — 148,7 млн доллар (-33,3 фоиз), сабзавот ва мевалар — 99,2 млн доллар (+73,6 фоиз), шакар, шакар маҳсулотлари ва асал — 60,7 млн доллар (-31 фоиз), гўшт ва гўшт маҳсулотлари — 56,8 млн доллар (+44,4 фоиз), кофе, чой, какао, зираворлар — 54,9 млн доллар (-7,6 фоиз), ўсимлик мойлари ва ёғлар — 42,6 млн доллар (-41,5 фоиз), сут маҳсулотлари ва тухум — 26,3 млн доллар (-9,4 фоиз).

Ичимлик сотиб олиш қарийб икки баравар ошди — 22,5 млн доллар, тамаки ва тамаки маҳсулотлари — 10,5 млн доллар (+63,3 фоиз).

Шунингдек, импорт нефть ва нефть маҳсулотларида — 302,9 млн доллар (+5,3 фоиз), газда — 166,7 млн доллар (95,6 баробар), кўмир, кокс ва брикетларда — 42 млн доллар (+43,6 фоиз), электр энергиясида — 36,4 млн долларга (2 баробар) ўсди.

Автомобиллар импорти 1,39 млрд долларга (2,2 баравар), эҳтиёт қисмлар импорти — 1,17 млрд долларга (+12,6 фоиз), самолётлар ва бошқа учувчи аппаратлар импорти — 614,1 млн долларга (2,8 баробар) ошди.

Эътиборли жиҳати, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари импорти, ўтган йилларда барқарор ўсиш кузатилган бўлса-да, 305,3 млн долларга (-1,4 фоиз) қисқарди. Бу дори маркировкаси жорий этилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. «Газета.uz» ўқувчилари авваллари муаммосиз сотиб олинган импорт дори воситаларини топишда қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида хабар бермоқда. Бундан ташқари, айрим дориларнинг нархи сезиларли даражада ошган.

Савдодаги ҳамкорлар

Хитой 2,13 млрд долларлик товар айланмаси ва 21,5 фоизлик улуш билан (ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 14,9 фоизни ташкил этган) Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда. Кейинги ўринларда: Россия — 1,77 млрд доллар (17,8 фоиз, 16,2 фоиз эди), Қозоғистон — 581,8 млн доллар (5,9 фоиз), Туркия — 435,5 млн доллар (4,4 фоиз), Корея Республикаси — 368,8 млн доллар (3,7 фоиз), шунингдек, Франция — 191 млн доллар (1,9 фоиз).

Туркия билан товар айланмаси 21,5 фоизга — 555 млн доллардан 435 млн долларга, Қозоғистон билан — 700,2 млндан 581,5 млн долларга (-16,9 фоиз), Германия билан — 573,4 млндан 174,3 млнга (3,2 баравар, буни ўтган йил бошида кўп ҳажмда авиатехника импорт қилингани билан изоҳлаш мумкин), Қирғизистон билан — 168,3 млндан 98,3 млн долларгача (-41,6 фоиз) камайди.

Шу билан бирга, Жанубий Корея билан товар айирбошлаш ҳажми 368,8 млн долларга (+19,7 фоиз), Франция билан — 191 млн долларга (+25,9 фоиз, асосан Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатга экспорти ўсиши ҳисобига), Туркманистон билан — 184,6 млн долларга (3 баравар, газ импорти ҳисобига), Ҳиндистон билан — 136,4 млн долларга (+43,1 фоиз), Афғонистон билан — 131,8 млн долларга (+18,1 фоиз), Тожикистон билан — 118,5 млн долларга (+37,3 фоиз), АҚШ билан — 115,5 млн долларга (+69,6 фоиз), Япония билан — 105,2 млн долларга (4,4 марта) ўсди.

Мавзуга алоқадор