Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси раиси Мезаҳир Пенахов амалдаги президент Илҳом Алиев, дастлабки ҳисоб‑китобларга кўра, президентлик сайловларида 92,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонганини маълум қилди.

Марказий сайлов комиссияси раисининг маълум қилишича, сайловда 4 миллион 971 минг сайловчи, яъни жами сайловчиларнинг 76,73 фоизи иштирок этди.

Пенаховнинг маълум қилишича, очилган қутилар улуши 54,47 фоизни ташкил этмоқда ва Илҳом Алиев 92,1 фоиз овоз олган.

Алиевдан кейин 2,2 фоиз овоз билан мустақил номзод Зоҳид Ўруж бормоқда. Буюк бунёдкорлик партияси раиси Фозил Мустафо – 1,99 фоиз, Бутун Озарбайжон халқ фронти партияси раиси Қудрет Ҳасангулиев – 1,78 фоиз, Халқ фронти партияси раиси Рази Нуруллаев – 0,79 фоиз, “Буюк Озарбайжон” партияси раиси Элшад Мусаев – 0,66 фоиз ва мустақил номзод Фуад Алиев - 0,48 фоиз овоз олган.

Якуний ҳисоб‑китоблар кейинроқ маълум қилинади. 

Мавзуга алоқадор