7 апрель куни соат тахминан 17:15 да Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Пашали тумани Султонбек аҳоли пункти йўналишида жойлашган позициялардан Нахчивон Мухтор Республикаси Шаҳбуз тумани Шада аҳоли пункти йўналишида Озарбайжон армиясининг позицияларига ўқ узган. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

“Озарбайжон армиясининг бўлинмалари ушбу йўналишда тегишли жавоб чораларини кўрди”, — дея таъкидлайди Мудофаа вазирлиги.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган. Айни пайтда Арманистон Мудофаа вазирлиги ҳам Озарбайжонни ўз позицияларини ўққа тутганликда айбламоқда.

Аввалроқ Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари томонидан Гадабай, Келбажар ва Лочин туманларидаги Эйриванг, Жамилли ва Хожилар аҳоли пунктлари йўналишида Озарбайжон армиясининг позициялари ўққа тутилгани ҳақида хабар берган эди.

Мавзуга алоқадор