Бу таклифга 131 нафар овоздан 61 фоизи қарши овоз берди, деб хабар қилди парламент матбуот хизмати.

Молина "2023 йил 7 октябрда ҲАМАС томонидан ўғирлаб кетилган гаровга олинганларни озод қилиш шарти билан" Фаластинни 1967 йил чегараларидаги давлат сифатида тан олиш учун овоз беришни таклиф қилди.

Молина ўз ҳамкасбларига Ирландия, Испания ва Норвегия аллақачон Фаластинни давлат сифатида тан олганини ва тан олиниши “минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ёрдам беришини” эслатди.

Швейцария ташқи ишлар вазири Игназио Кассис Яқин Шарқда икки давлат тамойилига асосланган келишувни қўллаб-қувватлади, бироқ Ғазо секторидаги ҳозирги урушни инобатга олган ҳолда, бунинг вақти ҳали етмаганини айтди.

Шунингдек, у Швейцария конституциясига кўра, халқаро масалалар учун парламент эмас, мамлакат ҳукумати масъул эканини айтди.

Мавзуга алоқадор