2023 йилда Россиянинг Марказий Осиё билан товар айирбошлаш ҳажми 44 миллиард доллардан ошди, деди «Валдай» клуби конференциясида ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Россия минтақа учун ишончли ва асосий савдо-иқтисодий шерикдир”, - деди у. Дипломатнинг таъкидлашича, бу товар айирбошлаш изчил ўсиб бораётганини тасдиқлайди.

Вазир ўринбосарининг аниқлик киритишича, Марказий Осиё ташқи савдосининг 33 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади. Унинг сўзларига кўра, бунга асосан миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиш орқали эришилмоқда.

Галузиннинг таъкидлашича, ҳозирда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан бундай ҳисоб-китоблар ҳажми 80 фоизга етган. Ўзбекистон билан миллий валютада тўлов 55 фоизни, Туркманистон билан эса 24 фоизни ташкил этди.

Аввалроқ Россия ва Хитой ўзаро савдо ҳажмини 200 миллирд долларга етказгани, икки давлат ўртасидаги савдода рус рубли ва Хитой юанидан фойдаланиш 95 фоизни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга алоқадор