Франциялик руҳоний ва Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонининг сўзлари Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузкорлиги ва блокада анклавида яратилган сунъий очарчилик фонида яна долзарб бўлиб қолди, деб ёзмоқда TRT.

“Ҳаммаси [Иккинчи Жаҳон уруши ва Холокост] тугагач, биз уялдик ва мусулмонларни ҳеч нарса қилмаганлари учун бадал тўлашга мажбурладик. Ҳеч бир мусулмон холокостда қатнашмаган ёки бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Биз эса фаластинликларни алдадик”, - дейди Аббат Пьер тарқатилаётган интервьюда.

Анри Антуан Груэ “Аббат Пьер” лақабини Иккинчи Жаҳон уруши даврида Франция қаршилик ҳаракатида, жумладан, яҳудий қочқинларга нацистлар қўлидан қочишда ёрдам беришда қатнашганида олган.

Фаластин даъвосининг кучли тарафдори бўлган Аббат Исроил ишғоли ҳамда холокост тарихи ва европалик яҳудийларнинг азоб-уқубатларидан Фаластиндаги одамларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишни оқлашда фойдаланишни танқид остига олган, бироқ айни пайтда холокостнинг ўзини инкор этмаган. Аббат Пьер ҳақида 3 та фильм суратга олинган, энг охиргиси - 2023 йилдаги биографик фильмдир.

Мавзуга алоқадор