Facebook, Instagram ва WhatsApp эгаси ҳисобланган Meta компанияси «сионист» сўзи ва унинг ҳосилаларини ўз ичига олган постларга нисбатан сиёсатига ўзгартириш киритилишини эълон қилди ва «яҳудийлар» ўрнига «сионизм» сўзи ишлатилган постлар ўчириб ташланиши ҳақида огоҳлантирди.

Meta ушбу чекловлар ўзининг яқиндаги "ҳимояланган миллий, ирқий ёки диний хусусиятлар асосларига ҳужумларни тақиқлаш” сиёсатига ҳамоҳанг эканини маълум қилди.

Жорий йил бошида Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Facebook ижтимоий тармоғида Исроилнинг босқинчилик сиёсатини қонуний танқид қилиш мақсадида «сионизм» ва «сионист» атамаларидан фойдаланишни тақиқламаслик кераклигини билдирган эди.

«Сионизм» атамаси кўпинча XIX асрда, яҳудий халқи учун миллий давлат яратиш мақсади билан Исроил ташкил этилишидан олдин бошланган сиёсий ҳаракат билан боғлиқ.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазо секторига ҳужуми натижасида 38 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Айрим қурбонлар ҳали ҳам вайроналар остида ёки бориш қийин бўлган ҳудудларда эканлиги, шунинг учун тез ёрдам ва фуқаролик мудофаа гуруҳлари уларга етиб бора олмаётгани таъкидланди.

 

Мавзуга алоқадор