Жанубий Корея полицияси Telegram компаниясини порнографик дипфейклар, жумладан, ўсмирлар суратлари асосида сунъий интеллект томонидан яратилган видеоларни тарқатиш билан боғлиқ жинсий жиноятларни содир этишга ёрдам берганликда гумон қилмоқда. Жанубий Кореянинг Ёнҳап ахборот агентлиги 2 сентябрь, душанба куни полиция расмий айбловларни тайёрлаш мақсадида бу борада дастлабки терговни бошлаганини хабар қилди.

“Франциядаги каби, Сеул шаҳар полицияси агентлиги Telegram’га нисбатан расмий айбловлар қўйишдан олдин терговни бошлади”, — деди агентлик Жанубий Кореянинг Жиноят қидирув миллий агентлиги раҳбари Ву Жонг Сунинг матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, гап жиноятга шериклик (сохта видеоларни тарқатиш) ҳақида бормоқда.

Шу билан бирга, Ву Telegram нафақат Жанубий Кореяга, балки бошқа мамлакатлар, хусусан, АҚШ миллий тергов органларига ҳам текширув учун ҳеч қандай маълумот, хусусан ҳисоблар ҳақидаги маълумотларни тақдим этмаслигини таъкидлади.

Миллий жиноий қидирув агентлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Сеул Telegram бўйича терговда Франция расмийлари ва турли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ниятида.

Telegram’да порнографик дипфейклар тарқалиши

30 август куни Ёнҳап Сеул шаҳар полицияси агентлигига таяниб, Жанубий Кореяда Telegram’даги канали фойдаланувчилари юборган сурат ва тавсифларга таянган ҳолда 279 та сохта порнографик видео тайёрлаганликда гумон қилинган йигит қўлга олинганини маълум қилди.

Агентлик хабарига кўра, унинг Telegram’даги “Танишларни хўрлаш хонаси” деб номланган канали қурбонлари 246 киши бўлган. 22 август куни гумонланувчи тезкорлик билан ҳибсга олинган.

Ўтган ҳафта Жанубий Корея телерадиокомпанияларидан бири ҳам талабалар томонидан сунъий интеллект технологияси ёрдамида яратилган ўз курсдошларининг суратларидан порнографик видеоларни тарқатиш учун Telegram гуруҳи яратилгани ҳақида хабар берганди, деб эслайди AFP ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, ўтган ҳафтанинг ўзида Жанубий Корея полициясига порнографик дипфейкларни тарқатиш бўйича 88 та ҳолат ҳақида хабар берилган. Ушбу ҳолатга алоқадор 24 нафар гумондор шахс аниқланган

Мавзуга алоқадор