АҚШ Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) исроиллик тарихчи Илан Паппени Детройт аэропортида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олди. Бу ҳақда профессор Facebook саҳифасида маълум қилди.

Паппенинг сўзларига кўра, икки соатга яқин давом этган сўроқ пайтида унинг мобил телефони олиб кетилган.

Олимнинг сўзларига кўра, ФҚБ ходимлари ундан ҲАМАС тарафдорими, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини геноцид деб ҳисоблаши, Исроил-Фаластин можаросининг ечими тўғрисида сўраган.

Паппенинг қўшимча қилишича, ФҚБ унинг Қўшма Штатлардаги араб ва мусулмон дўстлари, улар билан муносабатларининг моҳиятини суриштирган.

Тарихчининг сўзларига кўра, сўроқ пайтида агентлар узоқ вақт телефонда, тахминий Исроил расмийлари вакиллари билан гаплашган.
Илан Паппе телефонидаги барча маълумотлар нусхалангандан кейингина уни тарк этишга рухсат берилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 март куни профессор Илан Паппе Буюк Британияда Исломий Инсон ҳуқуқлари комиссияси йиғилишида Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузи “Фаластин тарихидаги энг қоронғу лаҳзага” айланиши мумкинлигини айтганди.

Мавзуга алоқадор