Исроилнинг Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда Фаластин халқига қарши даҳшатли тажовузи қурбонлари сони камида 18 884 кишига етди (уларнинг 286 нафари Ғарбий соҳилда), 55 000 (3430) дан ортиқ киши жароҳат олди. - WAFA


7 октябрдан бери Ғазо сектори ва босиб олинган Ғарбий Соҳилда исроиллик ҳарбийлар қўлидан 3714 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди, яна 5429 нафари жароҳатланди. Шунингдек, 69 кунлик уруш давомида 200 нафар ўқитувчи ва таълим муассасалари ходимлари Исроил ҳужумлари оқибатида ҳаётдан кўз юмди. - WAFA


АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаняхуни сўнгги икки ой ичида Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида 20 мингга яқин одам ҳалок бўлган ва 50 мингдан ортиқ одам жароҳатланган Ғазодаги уруш пайтида бемақсад бомбардимон қилишда айблади. Байден ҳозирги Исроил ҳукуматини тарихдаги энг консерватив ҳукумат деб атади ва уни ўз тактикасини ўзгартиришга чақирди. – Financial Times


АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэттью Миллер Ғазо шимолида асирга олинган фаластинликларни ечинтириб, уларга ғайриинсоний муносабатда бўлингани бўйича Исроил расмийлари билан суҳбатлашилгани, уларга бундай амалиётга бошқа қўл урилмаслиги очиқ айтилганини билдирди. – Anadolu


Исроилнинг Лондондаги элчиси Ципи Хотовели ўз мамлакати ва Фаластин учун икки давлат ечимини рад этиб, фаластинликларнинг ўз давлатига эга бўлмаслигини айтди. - SkyNews


БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) 2023 йил ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда Исроил армияси ва яҳудийлар ҳужумлари қурбонлари сонини қайд этиш бошланган 2005 йилдан буён энг қонли йил бўлганини маълум қилди. – Anadolu


Исроил жанговар самолётлари Ғазо секторининг шимоли ва жанубидаги катта ҳудудларга, хусусан жанубдаги Хон Юнис ва Рафаҳ шаҳарларига бир қатор шиддатли рейдлар уюштирди ва Рафаҳдаги бомбали ҳужумларда камида 27 киши ҳалок бўлди. – WAFA


Ишғол остидаги Ғарбий Соҳилнинг Женин шаҳрида Исроил учувчисиз учоқлари томонидан уюштирилган ҳужумда 3 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, яна 10 киши жароҳатланган. Шаҳарнинг шарқий қисмига учирилган кўп сонли “Энерга” ракеталари катта зарар етказди. – WAFA


Исроил АҚШдан 20 мингдан ортиқ автомат сўраган, қурол пакетининг нархи 34 миллион доллардан ошади. Бироқ Қўшма Штатлар Тел-Авивдан қурол-яроғлар экстремист кўчманчилар қўлига тушмаслиги учун кафолат олиш мақсадида уларни етказиб бериш бўйича музокараларни кечиктирмоқда. - TRT


Америкалик яҳудийлар Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш талаби билан Лос-Анжелес трассасини тўсиб қўйишди. Намойишчилар катта йўлда бир-бирига ёнма-ён ўтириб, ҳаракатни тўхтатиб қўйиши натижасида шаҳарда кўп километрлик тирбандлик пайдо бўлди. – Islamnews.ru



Мавзуга алоқадор