Исроил армияси Бош штаби гуруҳи Беэри кибуци (аҳоли пункти)да 12 исроилликнинг ўлими бўйича тергов олиб бормоқда. Қайд этилишича, уй Исроил ишғол армиясининг юқори мартабали зобитининг буйруғи билан ўққа тутилган, дея хабар бермоқда Haaretz нашри.

Воқеадан омон қолган икки нафар исроиллик Ясмин Порат ва Хадас Даганнинг айтишича, уй ҲАМАС аскарлари эмас, балки ЦАХАЛ танклари томонидан ўққа тутилган.

Газета маълумотларига кўра, бу Беэридаги жангларга раҳбарлик қилган Исроилнинг 99-армия дивизияси қўмондони бригада генерали Барак Хирам гаровга олинганлар борлигига қарамай, танк экипажига уйга қарата ўт очишни буюрган, деган шубҳаларни кучайтиради. 

Мавзуга алоқадор