8 сентябрь, якшанба куни Иордания-Исроил чегарасидаги Қирол Ҳусайн (Алленби) назорат-ўтказиш пунктида Иордания фуқароси Маҳир Ҳижазий қуролли ҳужум уюштириб, 3 исроилликни ўлдирди.

Ҳужум вақтида Ҳижазийнинг ўзи ҳам отиб ташланган.

Иордания ҳукумати ўз фуқароси Исроил чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктида уч исроиллик ўлдирилган ҳужумни қоралади, мамлакат Ички ишлар вазирлиги эса ҳолат юзасидан текширув бошлади.

Ўз навбатида, Исроил ҳукумати ҳужум ортидан Иордания билан чегарадаги барча чегара пунктларини ёпди. Бу ҳақда Исроилнинг 12-канал хабар берди.

Фаластин давлат телевидениеси ҳам Исроил қирол Ҳусайн ўтиш жойини икки йўналишда ёпиб қўйгани ҳақида хабар берди.

“Анадолу” агентлигининг минтақавий мухбирининг хабар беришича, Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий Соҳил шарқидаги Ерихо шаҳрига барча кириш йўлларини тўсиб қўйган.

Исроил армияси, Исроил ва Иордания ўртасидаги Қирол Ҳусайн (Алленбй) чегара постига уюштирилган қуролли ҳужумда 3 нафар Исроил фуқаросининг ҳалок бўлганини, бир ҳужумчининг зарарсизлантирилганини маълум қилди.

Аввалроқ Туркия фуқароси Ҳасан Саклан Қуддусда ишғол аскарларига пичоқ билан ҳужум қилган, ўзи шаҳид этилганди.

Шунингдек, Миср аскари Муҳаммад Салоҳ Иброҳим чегарадаги ишғол постига бостириб кириб, учта босқинчи аскарни ўлдирди. Ўзи ҳам шаҳид бўлди.

Мавзуга алоқадор