2023 йил урушлар бўйича рекорд йил бўлди: дунёда 183 та минтақавий можаролар қайд этилган. Бу 1993 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир, дея хабар бермоқда Британия халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS).

Ташкилот ҳисоботида қайд этилишича, қурбонлар сони 2022 йилга нисбатан 14 фоизга, зўравонлик ҳолатлари эса 28 фоизга ошган.

Ушбу тенденция "дунёнинг кўп жойларида вазият гуманитар эҳтиёжлар, барқарорлик ва қайта қуриш нуқтаи назаридан тобора муаммоли бўлиб бораётганидан далолат беради".

БМТнинг нуфузи пасаймоқда

Институт, шунингдек, БМТнинг нуфузи пасайиб кетганига ишора қилмоқда. Хавфсизлик Кенгашида давлатлар бир-бирининг резолюцияларига вето қўяди - бу аниқ умумий қарорга келишга имкон бермайди. Жумладан, АҚШ декабрь ойи бошида Исроил ва Фаластин ўртасида ўт очишни тўхтатиш резолюциясига тўсқинлик қилди.

Нодавлат қуролли гуруҳлар фаоллашуви

IISS ўз шарҳида қайд этилишича, мураккаб ва бир-бирига ўхшаш мақсадларга эга бўлган нодавлат қуролли гуруҳлар (НҚГ)нинг кучайиши, ташқи аралашув ва иқлим ўзгариши жараёнининг тезлашиши шароитида муаммоларни ҳал этиб бўлмаслик ҳозирги глобал можаролар манзарасининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Хусусан, давлатларнинг легитимлиги ёмонлашгани сари НҚГларнинг можаро томони ва сиёсий ўйинчи сифатидаги ўрни ортиб бормоқда.

Дунё бўйлаб 60 дан 80 миллионгача одам НҚГлар назорати остидаги квазидавлатларда яшамоқда. Жумладан, Сомалида “Аш-Шабаб”, Афғонистонда “Толибон”, Сурия ва Ироқда ИШИД, Нигерияда Боко Харам, Колумбияда Колумбия Инқилобий қуролли кучлари (FARC) ва бошқалар турли восита ва ресурслардан фойдаланган ҳолда назорати остидаги ҳудудларда катта таъсир кучига эга бўлиб улгурган.

Мавзуга алоқадор