Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати Исроил томонидан босиб олинган Голан тепаликлари томон ўнлаб ракеталар отилганини хабар қилди.

Ҳизбуллоҳ аъзолари Исроил армиясининг Голандаги “Кила казармасига ўнлаб «Катюша» ракеталарини отди. Ливан ҳаракати баёнотида айтилишича, Исроил армияси казармалари “Ғазо секторидаги қатъий Фаластин халқи ҳамда уларнинг жасур ва олижаноб қаршиликларини қўллаб-қувватлаш учун ҳужумга учради”.

Ўз навбатида Исроил армияси Ливандан Голан тепаликлари томон ўнлаб ракеталар учирилганини эълон қилди. Исроил армияси баёнотида айтилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари отилган ракеталарнинг аксарият қисмини тутиб олди ва қурбонлар йўқ.

Чегарада Ҳизбуллоҳ ҳаракати ва Исроил армияси аскарлари ўртасидаги тўқнашувлар 8 октябрдан бери давом этмоқда.

Мавзуга алоқадор