Германиянинг Эссен шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари 19 январь куни қурилиши давом этаётган масжидга ўт қўйишда қўйишда гумонланган шахсларни қўлга олди.

Ёнғин натижасида маҳаллий босниялик диаспора томонидан қурилаётган масжид биносининг дераза ва эшиклари зарар кўрган. Ҳодиса жойидан ташлаб кетилган ёндиргичлар топилган, шунингдек, ҳужум қилувчилар масжид биносига свастика – фашистлар белгисини ҳам қолдириб кетишган, дея ёзди Sarajevo Times нашри.

Полиция гумонланувчиларнинг шахсини аниқлаб, уларни қўлга олди – ўт қўйганлар 18-19 ёшли маҳаллий ёшлар бўлиб чиқди. Қайд этилишича, улар неонацистлар гуруҳига мансуб бўлиб, исломофоб мақсадларда ҳаракат қилган.

Мавзуга алоқадор