Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 118 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.

▪ 24 соат давомида босқинчилар Ғазода 16 марта қирғин қилди, 150 киши ҳалок бўлди, 313 киши яраланди. Натижада Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган ғазоликлар сони 26,9 минг, жароҳатланганлар 65,9 мингга етди.

 Босқинчилар Нусейрат лагери, Дайр ал-Балаҳий ва Ғазонинг шимолий ҳудудларига, қайиқлар билан қочқинлар лагерлари жойлашган Рафакс соҳилига ҳужум уюштирди.

▪ Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Қалқиля, Байтлаҳм ва Ерихога бостириб кирди, у ерда шафқатсиз калтакланиш натижасида қўли синган 17 ёшли бола ҳибсга олинди.

▪ Ҳусийлар АҚШнинг KOI савдо контейнер кемаси ва Американинг USS Greeley эсминецига кемага қарши ракеталар билан зарбаси берди.

▪ АҚШ Яманнинг Ходейда порт шаҳрига ҳужум қилди.

▪UNRWA маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги кўчирилган оилалар учун мўлжалланган лагерлар камида 270 марта ҳужумга учраган.

▪ Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеп Боррелл: Ғазода содир бўлаётган воқеалар умумий виждонимиздаги яра.

▪ Жазоир БМТ Хавфсизлик Кенгашига Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини тақдим этди.

▪ Исроил армияси Ғазо сектори шимолидаги тўқнашувлар чоғида 36 ёшли исроиллик майор Ицхар Хоффман ўлдирилганини маълум қилди. 2023 йил 7 октябрдан бери ўлдирилган исроил ҳарбийлари сони 561 нафарга етди, уларнинг 224 нафари қуруқлик ҳужуми пайтида йўқ қилинган.

Мавзуга алоқадор