Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 332 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Сўнгги 24 соат ичида босқинчилар Рафаҳ, Зайтун ҳудуди ва Нусайрат лагерига ҳужум қилди. Кун давомида 48 киши ҳалок бўлди, 78 киши жароҳатланди. Уруш бошланганидан буён Ғазо секторида 40 786 киши шаҳид бўлди, 94 224 нафар фаластинлик жароҳатланди.

▪️Исроил Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда 36 нафар фаластинликни қўлга олди. Минтақада 2023 йил 7 октябрдан бери ҳибсга олинган фаластинликлар сони 10,4 минг кишидан ошди, 672 киши ҳалок бўлди.

▪️Нацистлар Ғазо шимолида кўчирилган одамлар яшаб турган Сафад мактабини бомбардимон қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 11 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар яраланган.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Женин ва бошқа Фаластин шаҳарларини олтинчи кундан бери қамалда ушлаб турибди. Шаҳидлар сони 29 кишига етди.

▪️Ғазонинг Рафаҳ туманида ҲАМАС қўлида сақланаётган 6 та исроиллик асирнинг жасади топилди. Бунинг ортидан Тел-Авивда минглаб фуқаролар норозилик намойишларига чиқди. Ҳукумат уларга қарши куч ишлатди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Женинда ишғолчи пиёда қўшинлар пистирмага учрагани, ўлганлар ва ярадорлар борлиги, улар вертолётда эвакуация қилингани ҳақида хабар беради.

▪️Ғарбий Соҳилдаги Ал-Халил бомбаланган автомобиль портлаши натижасида Исроилнинг учта полициячиси йўқ қилинди, бироқ махсус амалиёт чоғида операция ижрочиси - Муҳаннад Ал-Асуд ҳам ўлдирди.

▪️Ҳизбуллоҳ Авивим аҳоли пунктида ишғолчи аскарларни йўқ қилди.

 

Мавзуга алоқадор