Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 327 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнис, Дайр ал-Балоҳ ва Жабалияга ҳужум қилди. Исроил босқинчилари ўтган 24 соат ичида Ғазо секторида оилаларга қарши 4 марта қирғин қилди, натижада 58 киши ҳалок бўлди ва 131 киши жароҳат олди.

▪️Ҳужжатлаштирилган фаластинлик қурбонлар сони 2023 йил 7 октябрдан бери 40 534 киши ҳалок бўлди ва 93 778 киши жароҳат олди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Женин, Тулкарм ва Тубасга кенг кўламли ҳужум уюштирдилар. 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Нацистларнинг фикрига кўра, ҳужум бир неча кун давом этади.

▪️Қаршилик жангчилари Ғарбий Соҳилда босқинчиларга қарши шиддатли жанглар олиб бормоқда. Тулкарм баталmони Нур Шамс лагерида ҳарбий бульдозерни портлатиб юборди.

▪️Қизил Ярим Ой: Босқинчилар Ғарбий Соҳилдаги касалхоналарни қамал қилмоқда ва гуруҳларимиз ярадорларга етиб боришига тўсқинлик қилмоқда. Женин, Тулкарм ва Тубас бутунлай қамалда.

▪️ҲАМАСнинг Ғарбий Соҳилдаги етакчиси Заҳер Жабарин: Ҳозир Ғарбий Соҳил йўқ, чунки аҳоли пунктлари ҳамма жойда тарқалган. Фаластинликларнинг жанг қилишдан бошқа иложи йўқ.

▪️БМТ: 2023 йил октябрь ойидан бери Ғарбий Соҳилда Исроил аскарлари ва кўчманчилар томонидан 646 нафар фаластинлик, жумладан 148 нафар бола ўлдирилди.

▪️Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров: Исроил армияси раҳбарларининг Ғазода 3 ёшдан бошлаб ҳамма террорчи экани ҳақидаги баёнотлари ғазаблантирмоқда. Бу энг хавфли менталитет.

Мавзуга алоқадор