Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 320 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Хон Юнис, Рафаҳ ва Жабалияга ҳужум қилди. Узлуксиз ҳужумлар натижасида 52 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 40173 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус ва Халилга бостириб кирди. Бир киши ҳалок бўлди. Тулкармда бир бола ҳибсга олинди.

▪️Ғазо ҳукумати: Босқинчилар 24 соат ичида мактаб, бозор, телефон қувватлаш нуқтаси ва уйларга ҳужум қилишди. Биз нацистларни ва АҚШни қирғинлар учун тўлиқ жавобгар деб биламиз.

▪️Ғазода 25 йил ичида биринчи полиомиелит касаллиги қайд этилди, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Иорданиядаги тестлар Дайр ал-Балаҳ шаҳрида эмланмаган 10 ойлик бола касалликка чалинганини тасдиқлади.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Биз Ницарим ўқидаги таъминот линиясини бомбаладик, Тал ал-Султанда босқинчиларнинг техникасига ҳужум қилдик ва Рафаҳда босқинчиларни портлатиб юбордик.

▪️Бир кунда Ливандан Исроилга 135 та ракета учирилди. Уларнинг айримлари кўчманчиларнинг уй-жойларига тушиб, ёнғинларга сабаб бўлди. Қурбонлар борлиги хабар қилинди.

▪️Беньямин Нетаняху: "Бугун тунда кучларимиз ҲАМАС томонидан ўғирлаб кетилган олти кишининг: марҳум Абраҳам Мондер, марҳум Алекс Данзиг, марҳум Хаим Перри, марҳум Ягав Бучстаб, марҳум Ёрам Метсгер ва марҳум Надав Попплевел жасадларини топди".

▪️Кассам бригадалари ҲАМАС қўлида сақланаётган исроиллик маҳбусларнинг фотосуратларини чоп этиб, улар босқинчилар томонидан ўққа тутилиши натижасида ҳалок бўлганликларини маълум қилди.

▪️Босқинчилар Ливан жанубидаги Бекаа водийсига ҳужум қилди. 1 киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди, улардан 5 нафари болалар.

▪️33 фаластинлик маҳбус Исроил қамоқларидан озод қилинди. Озод қилинганларнинг ҳар бирида қаттиқ қийноқлар ва кучли чарчоқ аломатлари бор.

 

Мавзуга алоқадор