Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 311 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнис, Рафаҳ ва Ғазо марказига ҳужум қилди. 24 соат ичида 22 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 39790 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Рамаллаҳ, Халил, Байтлаҳм, Наблус, Женинга бостириб кирди. Женинда қаршилик кучлари босқинчилар билан жанг қилди.

▪️Иордан водийсида Ал-Қассам бригадалари бир сионист аскарини йўқ қилди. У аввалроқ Ғазода жанг қилган. Операция мактабдаги одамларнинг ўлдирилишига жавоб бўлди.

▪️Бугун тонгда Ҳизбуллоҳ Исроил шимолидаги 8 та шаҳарга 30 та Катюша ракеталарини учирди. Наҳариядаги 146-босқинчи дивизиянинг штаб-квартираси зарбага учради.

▪️ҲАМАС воситачиларни янги музокаралар ўтказиш ўрнига аввал Байден томонидан илгари сурилган ўт очишни тўхтатиш режасини тақдим этишга чақирди.

▪️Европа Иттифоқи раҳбари Смотрич ва Бен-Гвирга қарши “ҳарбий жиноятга чақириқлар” туфайли санкциялар жорий қилишни талаб қилди.

▪️АҚШ “Авраам Линколн” сув ости кемаси ва самолёт ташувчи кемасини Яқин Шарққа кўчиришга буйруқ берди.

▪️ЦАХАЛ ўз аскарларига Эроннинг қарши жавоб чораларини қўллашидан қўрқиб, Грузия ва Озарбайжонга боришни тақиқлади.

▪️Хитой Ташқи ишлар вазирлиги: Эроннинг ўз суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилишини қўллаб-қувватлаймиз.

▪️Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц ва Британия бош вазири Кей Стармернинг қўшма баёнотида зудлик билан Ғазога инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши кераклигини таъкидланди.

▪️Британия қироллик денгиз флотининг кўплаб десант кемалари ва 1000 дан ортиқ махсус қўшин аскарлари Қибриснинг (Кипр) юнон қисми қирғоқларида йиғилмоқда. 

Мавзуга алоқадор