Бомбаланаётган Ғазо: 287-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 287 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Рафаҳ, Нусайрат
лагери, Хон Юнис ва Ғазо шаҳрига ҳужум қилди. Бир кунда 50 дан ортиқ одам ҳалок
бўлди. Уруш бошланганидан буён 38 848 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғарбий Соҳилда Қалқиляда
босқинчилар қидирувдаги эркакнинг оиласини гаровга олди.
▪️Ғарбий Соҳил шимолида қаршилик кучлари аскарлари бўлган
машинани портлатиб юборди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Нитсарим ва Рафаҳ ўқи ҳудудида ишғол
пиёдаларини йўқ қилди.
▪️Яман қаршилик ҳаракати дронлар билан пойтахт Тел-Авивга
ҳужум қилди. Бир киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди. Портлаш АҚШ консуллиги
яқинида юз берди.
▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ғазода ўта юқумли
полиомиелит аниқланди. Вирус сувда топилган. Босқинчилар анклавдаги мавжуд сув
миқдорини 94 фоизга камайтириб
юборди.
▪️Босқинчилар Ливаннинг Сафад ал-Ботиҳ шаҳрига ҳужум қилди.
2 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди.
▪️Нацист Нетаняху Рафаҳга ташриф буюриб, аскарлар билан учрашди. Улардан
бирининг: «Шимол билан-чи?» дея Ҳизбуллоҳ ҳужумлари натижасида бўшаб қолган
Исроил шимолини назарда тутиб берган саволига нацист географик жиҳатдан шимол қаерда
эканини кўрсатиш билан
чекланди.