Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 280 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Нусейрат, Хон Юнис ва Рафаҳ лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 50 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 38345 киши шаҳид бўлди, 88295 нафари яраланди.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Ишғолчиларнинг Нитсарим ўқидаги позицияларини бомбардимон қилдик ва Тал ал-Ҳава ҳудудида Меркава танкларини йўқ қилдик.

▪️Ҳусийлар: Ғазони қўллаб-қувватлаш амалиётлари бошланганидан бери 166 та кемага ҳужум қилдик.

▪️Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант раҳбарлик лавозимларида ишлаган ҳар бир шахс, жумладан ўзи, бош вазир Бенямин Нетаняху ва юқори мартабали ҳарбий амалдорлар 7 октябрдаги ҳужумлар ва уларнинг оқибатлари билан боғлиқ ҳолда тергов қилиниши кераклигини айтди.

▪️Байден Ғазодаги вақтинчалик бандаргоҳ демонтаж қилиниши ҳақида: “Баъзи ғояларим муваффақиятли чиқмаганидан хафаман. Лойиҳа янада муваффақиятли бўлишига умид қилгандим”.

▪️Эрдоған: Туркия НАТО доирасида Исроил билан ҳамкорлик қилмайди.

▪️БМТ: Ғазо болаларнинг бутун бир авлодини йўқотиш арафасида.

▪️Суриядан ракеталар отилганидан сўнг Голанда ёнғинлар бошланди.

Мавзуга алоқадор