БАА расмийлари иш ҳафтасини янада қисқартириш имкониятини ўрганиб чиқмоқда, дея хабар беради Al-Arabiya.

Уч йил олдин Дубайда ишчилар жамоат бўлиб ўқиладиган жума намозига ўз вақтида келишлари учун жума иш куни икки баробарга қисқартирилган эди. 2022 йилда Шаржада иш ҳафтаси 4 кунга қисқартирилди ва жума кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди.

12 август куни Дубай ҳукумати фуқароларга ёзда 40 даражадан ошиб кетадиган жазирамада ишлаш қийин бўлганлиги сабабли давлат хизматчилари учун 30 сентябргача ёзги мавсумда тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий қилди.

БАА расмийлари ҳозирда иш вақтининг қисқариши натижаларини ўрганиб чиқмоқда ва бутун мамлакат бўйлаб тўрт кунлик иш ҳафтасини узайтириш, шунингдек, иш кунини 9 соатдан 7 соатгача қисқартириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Madison Pearl рекрутинг агентлиги директори Мурсалин Хаважа бу истиқболга ижобий қарамоқда.

Унинг фикрича, иш вақтининг қисқариши "ишчиларга меҳнат унумдорлигига ҳеч қандай таъсир қилмасдан ижобий психологик таъсир кўрсатди, чунки ишчилар вақтдан унумлироқ фойдалана бошладилар".

Мавзуга алоқадор