Мексика жанубидаги Чиапас штатининг Тапачула шаҳридан 24 давлатдан минглаб одамлар “Қашшоқликдан қутулиш” шиори остида АҚШга пиёда йўл олди, дея хабар қилди La Jornada нашри.

Улар орасида Гватемала, Гондурас, Сальвадор, Никарагуа, Бразилия, Колумбия, Перу, Венесуэла, Эквадор, Куба, Гаити, Доминикан Республикаси, Покистон, Бангладеш, Хитой, Ҳиндистон ва бошқалардан келган муҳожирлар бор.

Қайд этилишича, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, ички хавфсизлик котиби Алежандро Майоркас ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Лиз Шервуд-Рендалл чоршанба куни Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор билан ушбу масалани муҳокама қилиш учун Мехико шаҳрида учрашади.

Аввалроқ CBS телеканали федерал ҳукуматдаги манбаларига таяниб, ўтган ҳафтанинг беш кунида қарийб 50 минг ноқонуний муҳожир АҚШга кириб келганини маълум қилган эди.

 

Мавзуга алоқадор