Турк лирасидаги ташқи савдо 2023 йилда ўтган йилга нисбатан кескин ортиб, 821 млрд 569 млн лирага (27,6 млн доллардан зиёдроқ) етди. Бу ҳақда Anadolu Савдо вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакат тарихидаги энг юқори экспорт амалга оширилган 2023 йилда турк лирасидаги савдо ҳажми ҳам кескин ортган.

Турк лирасидаги экспорт октябрь ойида айниқча кескин ортиб, 25 млрд 311 млн лирани ташкил этди. Шунингдек, бу ойда импорт 62 млрд 659 млн лира, умумий ташқи савдо ҳажми эса 87 млрд 970 млн лирага етган.

Умуман олганда, ўтган йили турк лирасидаги экспорт ўтган йилга нисбатан 73,6 фоиз ортиб, 224 млрд  56 млн лирага етди. Шунингдек, бу даврда импорт 597 млрд 513 млн лирага етди. Турк лираси билан ташқи савдо ҳажми ўтган йилги 398 млрд 371 млн лирадан 821 млрд 569 млн лирага кўтарилди.

Аввалроқ Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 2023 йилда экспорти ҳажми 255 млрд 809 млн долларга етиб, мамлакат тарихидаги рекорд даража қайд этилганини маълум қилган эди. 

Мавзуга алоқадор