Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси Нукус – Истанбул йўналиши бўйича тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Нукус – Истанбул – Нукус янги йўналиши бўйича тўғридан-тўғри парвозлар халқаро аэропортдан Airbus A320 Neo самолётларида ҳафтада бир марта – душанба кунлари амалга оширилади.

“Қорақалпоғистон Республикасига сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва уларга сифатли хизмат кўрсатиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг Нукус-Истанбул-Нукус йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейслари очилмоқда, — дейилади хабарда.

Қўмита хабарига кўра, биринчи рейс 17 июнга мўлжалланган.

Мавзуга алоқадор