РФ ФСБ директори Александр Бортников.

Июнь ойи охирида Марказий разведка бошқармаси вакиллари Яқин Шарқ пойтахтларидан бирида россиялик разведка ходимлари билан яширин учрашув ўтказган, деб ёзмоқда TRT. Учрашувда АҚШдаги маҳбуслар, шу жумладан Германияда Зелимхан Ханкошвилини (Иккинчи Чеченистон ва Россия-Грузия урушлари қаҳрамони - таҳр.) ўлдирганликда айбланган россиялик Вадим Красиковни алмашиш бўйича сўнгги таклиф муҳокама қилинган.

CNN хабарига кўра, келишувнинг асосий нуқтаси Красиковни америкаликлар Пол Уилан ва Эван Гершковичга алмаштириш таклифи бўлган. Россия июль ойи бошида келишувга рози бўлган ва бу келишув 17 июлда тасдиқланган. Президент Байден Германия канцлери Шолцни Красиковни озод қилишга кўндиришда муҳим роль ўйнаган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков музокаралар асосан ФСБ ва Марказий разведка бошқармаси ўртасида олиб борилганини тасдиқлади.

Айирбошлаш натижасида ўн киши Россияга қайтиб келди, улар орасида Красиков ҳам бор. АҚШ уч фуқаро ва бир нафар “грин кард” эгасини олди. Бир қанча шахслар, шу жумладан, Беларусда ўлимга ҳукм қилинган бир киши Германияга топширилган.

Оқ уй Уилан, Гершкович, Курмашева ва Кара-Мурзанинг қайтишини эълон қилди, бироқ Кара-Мурза Байден ва Харрис самолёт трапи олдида кутиб олганлар орасида бўлмаган.

Аввалроқ Туркия Миллий разведка ташкилоти (МİТ) етти давлатдан 26 нафар маҳбусни алмашиш бўйича операцияда воситачилик қилгани маълум бўлган эди. Маҳбуслар алмашинуви Туркия пойтахти Анқара аэропортида амалга оширилди.

Мавзуга алоқадор