01.08.2024 19:42
911
АҚШ ва Россия ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди
Туркия пойтахти Анқара аэропортида Россия ва АҚШ ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Shot Telegram-канали хабар қилди.
Туркия матбуотининг ёзишича, алмашинув Туркия разведка хизмати мувофиқлигида амалга оширилди. CBS маълумотларига кўра, айирбошлашда 24 киши иштирок этган. АҚШ томонидан Россияга саккиз нафар маҳбус тақдим этилган бўлса, ўз навбатида, рус томони РФ қамоқхоналарида жазо ўтаётган 12 маҳбусни АҚШга топширди.
Хорижий матбуотнинг ёзишича, Россия алмашинувда жосуслик, армия ҳақида сохта ахборот тарқатиш, давлат тўнтаруви, армияни обрўсизлантириш каби моддалар билан қамоққа олинган Эван Гершкович, Пол Уилан, Андрей Пивоваров, Алсу Курмашева, Олег Орлов, Рико Кригер, Герман Мойжес, Вадим Останин ва Иля Яшиндан воз кечган.
Бунинг эвазига РФ Анна ва Артем Дульцев (жосуслик, Словенияда жазо ўтаётган бўлган), Роман Селезнев (кибержиноят, АҚШ), Владислав Клюшин (кибержиноят, АҚШ), Вадим Коношченко (санкцияларни айланиб ўтиш, АҚШ), Павел Рубцов (жосуслик, Польша), Михаил Микушин ва Вадим Красиков (буюртмали қотиллик, Германия)ни қабул қилди.