Ливандаги янги портлашлар оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, яна 300 киши яраланди. Бу ҳақда Reuters мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.

Чоршанба оқшомида республиканинг турли ҳудудларида портлаш овозлари эшитилди. Al Hadath телеканали маълумотларига кўра, бу сафар радиолар, телефонлар, бармоқ излари қурилмалари, шунингдек, қуёш батареялари ва литий-ионли батареялардан қувват оладиган қурилмалар портлаган.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати аъзолари фойдаланган пейжерларда бир вақтда портлашлар содир бўлди. Портлашлар натижасида жами 9 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, 2800 киши жароҳатланди, улардан 200 нафарининг аҳволи оғир. Тафсилотлар

Мавзуга алоқадор