19 нафар канадалик шифокорлар гуруҳи Канада ҳукуматига очиқ хат ёзиб, Ғазодаги гуманитар инқирозга жавобан зудлик билан чора кўришни талаб қилди.

Чоршанба куни 19 нафар канадалик шифокорлар гуруҳи бош вазир Жастин Трюдо, бош вазир ўринбосари Кристиа Фриланд ва ташқи ишлар вазири Мелани Жоли ҳамда бошқа юқори мартабали сиёсатчиларга очиқ хат эълон қилди. Мактубда шифокорлар Канада ҳукуматини халқаро гуманитар ҳуқуқ ва Халқаро суднинг Ғазо бўйича қарорларини ҳурмат қилишга чақирган.

Октябрь ойидан бери Ғазо касалхоналарида ишлаган шифокорлар ўзлари "кўрган даҳшат ва қисман Канада ҳукуматининг ҳаракатсизлиги туфайли уларни таъқиб қилаётган даҳшатларни кўрсатиш" учун Ғазо бўйича ҳисоботлари билан ўртоқлашди.

Улар касалхоналарнинг гавжумлиги, дори-дармонларнинг жиддий танқислиги, электр қуввати узилишлари ва кенг тарқалган тўйиб овқатланмаслик ва касалликларни тасвирлашди. Шифокорларнинг таъкидлашича, улар кўпинча тинч аҳоли, жумладан, ўқ ва бомба парчалари жароҳатларидан азият чеккан 16 ёшгача бўлган болаларга нисбатан мураккаб операцияларни бажаришларига тўғри келган.

Мактубда айтилишича, "касалхоналарнинг 56 фоизи тўлиқ ишламайди, қолганлари эса қисман ишлайди". Шунингдек, “500 дан ортиқ тиббиёт ходими, жумладан, 63 нафар шифокор вафот этгани қайд этилди. Юзлаб тиббиёт ходимлари ҳибсга олинган ва қийноққа солинган”.

Шифокорлар Ғазони Исроил ҳужумлари фонида "ёрдам ходимлари учун тарихдаги энг ҳалокатли жой" деб аташди ҳамда "ғазодаги аёллар, эркаклар ва болалар Исроилнинг чодирлар, мактаблар, масжидлар ва шифохоналарга ташланган бомбаларидан ҳалок бўлишда давом этишига йўл қўймаслик" чораларини кўришга чпюақиришди.

Улар ҳукуматни “тарихнинг тўғри томонида туриб, бу геноцидга барҳам беришда муҳим рол ўйнашга” чорлади.

Мактубда, шунингдек, Исроилга Ғазо блокадасини олиб ташлаш учун босим ўтказиш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига инсонпарварлик ёрдамини мувофиқлаштириш ваколатини бериш, тиббий асбоб-ускуналар билан чекланмаган фойдаланишни таъминлаш ва фаластинлик тиббиёт ходимларининг Ғазода ишлашига рухсат бериш каби бир қатор шошилинч чоралар кўриш талаб қилинган.

Шифокорлар ҳукуматдан “Халқаро суд қарорларини ҳурмат қилиш ва бажаришни” талаб қилишди ҳамда Канадани “сулҳ тузилмагунча ва Ғазо секторининг 16 йиллик блокадаси тўхтатилмагунча Исроилга ҳарбий ва иқтисодий ёрдамни тўхтатишни” талаб қилишди.

 "Канада зудлик билан икки томонлама қурол эмбаргосини амалга ошириши керак", дея қўшимча қилди улар.

Мавзуга алоқадор